Al-Imran surasi, 160-oyat

3:160

إِن يَنصُرۡكُمُ ٱللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمۡۖ وَإِن يَخۡذُلۡكُمۡ فَمَن ذَا ٱلَّذِي يَنصُرُكُم مِّنۢ بَعۡدِهِۦۗ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ١٦٠

Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам ёрдам берар эди. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар.

Tafsir

Аллоҳ Ўз мадади ва нусрати ила сизларни қўллар экан, бутун ер юзи бир бўлиб келганда ҳам ҳеч қандай куч сизларни енга олмайди. Агар Аллоҳ мададини тўхтатиб, ўзингизни ўзингизга ташлаб қўйса, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким сизларга мадад қўлини узатолмайди. Бас, нусрат ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир. Шундай экан, мўминлар ёлғиз Аллоҳгагина суянсинлар, таянсинлар.