وَمَا كَانَ لِنَفۡسٍ أَن تَمُوتَ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِ كِتَٰبٗا مُّؤَجَّلٗاۗ وَمَن يُرِدۡ ثَوَابَ ٱلدُّنۡيَا نُؤۡتِهِۦ مِنۡهَا وَمَن يُرِدۡ ثَوَابَ ٱلۡأٓخِرَةِ نُؤۡتِهِۦ مِنۡهَاۚ وَسَنَجۡزِي ٱلشَّٰكِرِينَ ١٤٥
Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Бу, ёзилган ажалдир. Ким бу дунёнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берурмиз. Ким охиратнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берурмиз. Ва шукр қилувчиларни мукофотлармиз.
Tafsir
Ҳар бир жон Аллоҳнинг қазоси билан Аллоҳ ёзиб қўйган муддат-ажали келганда ўлади. Заррача кўп ҳам эмас, оз ҳам эмас. Ким қилаётган ишидан шу дунёнинг савобини истаса, унга ўшанга яраша берамиз. Охиратда эса унга ҳеч қандай насиба бўлмайди. Ким Аллоҳнинг охиратда берадиган савобини истаса, унга ўша савобни берамиз. Парвардигорига шукр қилгувчиларни буюк мукофот ила муносиб тақдирлаймиз.