Al-Imran surasi, 128-oyat

3:128

لَيۡسَ لَكَ مِنَ ٱلۡأَمۡرِ شَيۡءٌ أَوۡ يَتُوبَ عَلَيۡهِمۡ أَوۡ يُعَذِّبَهُمۡ فَإِنَّهُمۡ ظَٰلِمُونَ ١٢٨

Бу сенинг ишинг эмас! У зот ёки уларнинг тавбасини қабул қилар, ёки азоблар. Бас, улар золимлардир.

Tafsir

Уҳудда содир бўлган воқеалардан кейин Пайғамбар алайҳиссалом мушрикларнинг раҳбарларини дуойибад қилганида Аллоҳ деди: "Бу сизнинг ишингиз эмас. Бу иш Аллоҳники. Аллоҳ Ўзи бир ҳукм чиқаргунига қадар сабр қилинг. Аллоҳ уларни тавбага муваффақ айласа, мусулмон бўладилар, куфру залолатларида давом этаверсалар, уларни азоблайди. Чунки бу пайтда улар азобга лойиқ золимларга айланадилар".