Al-Imran surasi, 12-oyat

3:12

قُل لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ سَتُغۡلَبُونَ وَتُحۡشَرُونَ إِلَىٰ جَهَنَّمَۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمِهَادُ ١٢

Куфр келтирганларга: «Тезда мағлуб бўласизлар ва жаҳаннамга йиғиласизлар, у қандоқ ҳам ёмон жой», деб айт. 5

Izohlar

5 (Куфрнинг оқибати икки дунёнинг мағлубиятидир. Ушбу оятда Аллоҳ таоло уларнинг бу дунёда тезда мағлуб бўлишларининг, охиратда ҳам жаҳаннамга тўпланишларининг хабарини бермоқда.)

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ҳар қандай ботил дин орқали куфр йўлига кирганларга айтингки, яқинда мўминлар сизлардан ғолиб бўладилар, сизлар эса кофир ҳолингизда ўлиб кетасизлар ва Аллоҳ сизларни жаҳаннам оловига тўплайди. Сизлар учун тайёрлаб қўйилган қароргоҳ нақадар ёмон жой!