Al-Hujurat surasi, 2-oyat

49:2

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَرۡفَعُوٓاْ أَصۡوَٰتَكُمۡ فَوۡقَ صَوۡتِ ٱلنَّبِيِّ وَلَا تَجۡهَرُواْ لَهُۥ بِٱلۡقَوۡلِ كَجَهۡرِ بَعۡضِكُمۡ لِبَعۡضٍ أَن تَحۡبَطَ أَعۡمَٰلُكُمۡ وَأَنتُمۡ لَا تَشۡعُرُونَ ٢

Эй, иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек дағал сўз айтманг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин. 2

Izohlar

2 (Бу ояти карима саҳобаларга қаттиқ таъсир қилди. Баъзиларида оятда зикр қилинган камчилик бўлса, тузатди, баъзилари эса, оят айнан, ўзи ҳақида тушган деб қабул қилди.)

Tafsir

Эй Аллоҳга иймон келтириб, У Зотнинг шариатига амал қиладиганлар, Пайғамбарнинг олдида одоб билан туринглар. Овозингизни у зоти бобаракотнинг овозидан баландлатиб юборманглар. Бир-бирингизни чақирганингиздек, у зотнинг номини айтиб чақирманглар. У кишига одоб билан, мулойимлик билан, Пайғамбар, Набий, деб мурожаат қилинглар. Тағин билиб-билмасдан қилган амалларингизнинг савобини ҳабата кетказиб ўтирманглар.