Al-Hujurat surasi, 16-oyat

49:16

قُلۡ أَتُعَلِّمُونَ ٱللَّهَ بِدِينِكُمۡ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۚ وَٱللَّهُ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ ١٦

Сен: «Аллоҳга динингизни билдирмоқчимисиз? Ва ҳолбуки, Аллоҳ осмонлару ердаги нарсани билувчи Зотдир. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир», деб айт.

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави аъробийларга айтинг: "Аллоҳга динингларни билдириб, сездириб қўймоқчимисизлар? Ҳолбуки, Аллоҳ осмонлардаги нарсаларни ҳам, ердаги нарсаларни ҳам билади. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. У Зот билдириб қўйишингларга муҳтож эмас.