Al-Hijr surasi, 94-oyat

15:94

فَٱصۡدَعۡ بِمَا تُؤۡمَرُ وَأَعۡرِضۡ عَنِ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ٩٤

Бас, сенга амр этилган нарсани юзага чиқар ва мушриклардан юз ўгир. 17

Izohlar

17 (Ушбу оят нозил бўлгунга қадар Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом одамларни динга сирли-яширин равишда даъват этар эдилар. Бу оятдаги «юзага чиқар» деган амрга мувофиқ ошкора даъватни бошладилар. Мушрикларнинг гап-сўзларига эътибор бермай қўйдилар.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, Аллоҳ сизга буюрган даъват ишини очиқ эълон қилинг. Мушрикларнинг гап-сўзларига ва қилиқларига парво қилманг.