Al-Hijr surasi, 56-oyat

15:56

قَالَ وَمَن يَقۡنَطُ مِن رَّحۡمَةِ رَبِّهِۦٓ إِلَّا ٱلضَّآلُّونَ ٥٦

У: «Фақат залолатга кетган кишиларгина ўз Роббисининг раҳматидан ноумид бўлурлар», деди. 9

Izohlar

9 (Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш фақат бир тоифага — йўлдан адашган, гумроҳ тоифага хос. Аллоҳнинг раҳматидан юз ўгириб, залолат йўлига кириб кетган кимсагина ноумид бўлади, холос.)

Tafsir

Иброҳим деди: "Аллоҳнинг тўғри йўлидан озганларгина Парвардигорининг раҳматидан ноумид бўладилар".