Al-Hijr surasi, 2-oyat

15:2

رُّبَمَا يَوَدُّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَوۡ كَانُواْ مُسۡلِمِينَ ٢

Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар. 1

Izohlar

1 (Ушбу ҳолат жон таслим қилиш чоғида, қиёмат куни Аллоҳ таоло мусулмонларни жаннатга киритаётган пайтда, баъзи гуноҳлари туфайли дўзахга тушган аҳли қиблалар ундан озод бўлиб жаннатга ўтаётганларида бўлади.)

Tafsir

Қиёмат куни ҳамма ҳақиқат очилиб, дунёдаги куфрнинг ботиллиги фош бўлганидан кейин кофирлар мусулмон бўлишни орзу қилиб қоладилар.