وَمَآ أَفَآءَ ٱللَّهُ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ مِنۡهُمۡ فَمَآ أَوۡجَفۡتُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ خَيۡلٖ وَلَا رِكَابٖ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يُسَلِّطُ رُسُلَهُۥ عَلَىٰ مَن يَشَآءُۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ٦
Аллоҳ Ўз Расулига улардан қайтариб берган нарсага сизлар от ёки туя чоптириб бормадингиз. Лекин Аллоҳ Ўз Пайғамбарини, кимнинг устидан хоҳласа, ғолиб қилади. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. 4
Izohlar
4 (Бу оятда Аллоҳ таоло қўлга тушган мол-мулк учун мусулмонлар туя миниб, от чоптириб қийналмаганларини, бу нарсаларни Пайғамбарига Аллоҳнинг Ўзи, Ўз қудрати билан берганини эслатмоқда.)
Tafsir
Аллоҳ таоло Пайғамбарига Бану Назирнинг мол-мулкидан берган ўлжага келсак, сизлар бу ўлжа талабида от ҳам, туя ҳам суриб бормадингизлар. Сизларга ҳеч қандай машаққат етмади. Бироқ Аллоҳ таоло пайғамбарларини Ўзи хоҳлаган кимсалардан устун қилади. Дарҳақиқат, Пайғамбар алайҳиссаломни Бану Қурайзадан устун қилди. Уларнинг диёрини Расулуллоҳ жангсиз эгаллади. Аллоҳ ҳамма нарсага Қодирдир. Уни ҳеч нарса ожиз қолдиролмайди.