Al-Hajj surasi, 67-oyat

22:67

لِّكُلِّ أُمَّةٖ جَعَلۡنَا مَنسَكًا هُمۡ نَاسِكُوهُۖ فَلَا يُنَٰزِعُنَّكَ فِي ٱلۡأَمۡرِۚ وَٱدۡعُ إِلَىٰ رَبِّكَۖ إِنَّكَ لَعَلَىٰ هُدٗى مُّسۡتَقِيمٖ ٦٧

Биз ҳар бир умматга шариат берганмиз. Улар ўшанга амал қилгувчилардир. Бас, бу ишда ҳаргиз сен ила низо қилмасинлар. Роббингга даъват қил. Албатта, сен мустақийм ҳидоятдасан.

Tafsir

Ҳар бир умматга бир шариат қилиб берганмиз. Улар ўз шариатларига амал қилганлар. Эй Пайғамбар, мушриклар ва бошқа ғайридинлар шариатингиз борасида сиз билан тортишмасинлар. Улардан кўра сиз ҳаққа лойиқроқсиз. Чунки улар ботил тарафдалар. Одамларни Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қўшмасдан ибодат қилишга чақиринг. Сиз тўғри йўлдасиз.