وَٱلَّذِينَ هَاجَرُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ثُمَّ قُتِلُوٓاْ أَوۡ مَاتُواْ لَيَرۡزُقَنَّهُمُ ٱللَّهُ رِزۡقًا حَسَنٗاۚ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَهُوَ خَيۡرُ ٱلرَّٰزِقِينَ ٥٨
Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганлар, сўнгра ўлдирилиб ёки вафот этганларни, албатта, Аллоҳ гўзал ризқ ила ризқлантирур. Албатта, Аллоҳ ризқ бергувчиларнинг энг яхшисидир. 19
Izohlar
19 (Ҳижрат Аллоҳ йўлида ватандан, қариндош-уруғдан, молу дунёдан, турли қулайликлардан узоқда бўлишдир. Ҳижрат барча пайғамбарлар, улуғ зотлар бошидан ўтказган ҳолатдир. Исломда эса, Ислом Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом ва у кишининг сафдошлари — саҳобаларнинг бир қисми ҳаётидаги катта синовдир. Аллоҳ таоло уларнинг Маккадан Мадинага қилган ҳижратларидан сўнг Исломга фатҳу футуҳ, шону шавкат берди.)
Tafsir
Аллоҳнинг ризоси ва динини азиз қилиш йўлида ҳижрат қилиб, юртини ташлаб кетганлар, кейин эса Аллоҳ йўлидаги жиҳодда ўлдирилганлар ёки ўзлари вафот топганларга Аллоҳ гўзал ризқ ато этади. Уларни абадий жаннатга киритади. Дарҳақиқат, Аллоҳ ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир.