وَيَسۡتَعۡجِلُونَكَ بِٱلۡعَذَابِ وَلَن يُخۡلِفَ ٱللَّهُ وَعۡدَهُۥۚ وَإِنَّ يَوۡمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلۡفِ سَنَةٖ مِّمَّا تَعُدُّونَ ٤٧
Улар сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир. 16
Izohlar
16 (Модомики кофирларга азоб юборишни ваъда қилдими, уларга Аллоҳнинг азоби, албатта, келади. Шошилмай турсинлар. Азобни қачон юборишни Аллоҳнинг Ўзи билади. Аллоҳ таоло ҳеч шошилмайди. «Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир». Шунинг учун ҳам У зот шошилмайди.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, қавмингиздаги кофирлар сизни шошилтиришиб, ўша ваъда қилинган бу дунёдаги ва охиратдаги азобнинг тезроқ юборилишини талаб қиладилар. Аллоҳ ҳеч қачон ваъдасига хилоф қилмас. Бадр кунида уларнинг бошига тушган мусибатлар шу дунёдаги азобнинг бир кўринишидир. Охиратдаги бир кунлик азоб эса сизлар санайдиган минг йилга тенг келади.