ءَامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَأَنفِقُواْ مِمَّا جَعَلَكُم مُّسۡتَخۡلَفِينَ فِيهِۖ فَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَأَنفَقُواْ لَهُمۡ أَجۡرٞ كَبِيرٞ ٧
Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиринглар ҳамда сизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан эҳсон қилинглар. Бас, сизлардан иймон келтирган ва эҳсон қилганларга улкан ажр бордир.
Tafsir
Аллоҳга ва Унинг элчисига иймон келтиринглар. Аллоҳ сизларни халифа қилган, яъни, вақтинча сизларнинг қўлингизга бериб қўйган мол-давлатдан инфоқ-эҳсон қилинглар. Уни шариатга мувофиқ тарзда ишлатинглар. Орангиздаги Аллоҳга иймон келтириб, мол-давлатларини Аллоҳ йўлида сарфлайдиган зотлар учун буюк савоб бордир. У жаннатдир.