هُوَ ٱلۡأَوَّلُ وَٱلۡأٓخِرُ وَٱلظَّٰهِرُ وَٱلۡبَاطِنُۖ وَهُوَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٌ ٣
У аввал ва охир, ошкор ва пинҳондир. Ва У ҳар бир нарсани билувчидир. 1
Izohlar
1 («Аввал» — У барча мавжудотлар йўқлигида бор эди. «Охир» — У ҳамма нарса йўқ бўлиб кетганда ҳам Ўзи қолади. «Ошкор» — Унинг мавжудлиги ошкор, очиқ-ойдиндир. «Зоҳир» — У ҳамма нарсадан-устундир. «Пинҳон» — У кўзга кўринмайди. Ҳаммадан пинҳон — махфий нарсаларни билиб турувчидир.)
Tafsir
У энг аввалдиргки, Ундан аввал ҳеч нарса йўқ. У энг охирдирки, Ундан кейин ҳеч нарса йўқ. У энг зоҳирдирки, Унинг устида ҳеч нарса йўқ. У яқиндирки, бандага Ундан яқин ҳеч нарса йўқ. У ҳар бир нарсани Билгувчидир. Бирон нарса Унинг эътиборидан четда қолмас.