سَبَّحَ لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ١
Осмонлардаги ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтди. У зот Азийз ва Ҳакиймдир.
Tafsir
Аллоҳнинг осмонлару ердаги ҳамма махлуқотлари У Зотга тасбеҳ айтди. У ҳаммадан ғолиб, азиз ва ҳар бир яратишини, тақдирини ҳикмат билан қиладиган ҳаким Зотдир.