أُوْلَٰٓئِكَ يُجۡزَوۡنَ ٱلۡغُرۡفَةَ بِمَا صَبَرُواْ وَيُلَقَّوۡنَ فِيهَا تَحِيَّةٗ وَسَلَٰمًا ٧٥
Ана ўшалар сабр қилганлари учун «ғурфа» ила мукофотланурлар ва унда табрик ва салом билан қаршиланурлар. 29
Izohlar
29 (Араб тилида олий мақом хос хонани «ғурфа» дейилади. Тафсирчи уламоларимиздан баъзилари ушбу оятдаги «ғурфа» сўзига, «олий даража», «жаннат», «жаннатдаги алоҳида хона» маъноларини беришган. Аслида, ҳаммасини қўшиб, жаннатдаги олий мақом хос хона, десак мақсадга мувофиқ бўлса керак.)
Tafsir
Шу сифатларга эга бўлганлар Аллоҳга итоат этиш йўлидаги балоларга сабр қилганлари туфайли Фирдавс жаннатларидаги олий мақомларга ноил бўлиб, фаришталар тарафидан салом ила қарши олинадилар ҳамда офатлардан омонда бўладилар.