وَٱلَّذِينَ لَا يَشۡهَدُونَ ٱلزُّورَ وَإِذَا مَرُّواْ بِٱللَّغۡوِ مَرُّواْ كِرَامٗا ٧٢
Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар.
Tafsir
Шундай зотларки, гуноҳ ва ҳаром-ҳариш ишлар юз бераётган жойларга бормайдилар. Беҳуда гаплар, кераксиз ишлар ёнидан ўтиб қолсалар, аралашиб қолишдан ўзларини эҳтиёт қилиб, улуғворлик ила ўтиб кетадилар.