وَعِبَادُ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلَّذِينَ يَمۡشُونَ عَلَى ٱلۡأَرۡضِ هَوۡنٗا وَإِذَا خَاطَبَهُمُ ٱلۡجَٰهِلُونَ قَالُواْ سَلَٰمٗا ٦٣
Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, «салом», дейдиганлардир. 25
Izohlar
25 (Роҳманнинг суюкли бандаси бўлиш шарафига эришган инсон Ер юзида камтарлик, содда ва мулойимлик билан юради. Унда такаббурлик, манманлик, ваҳшату даҳшат, турли сохта кўринишлардан асар ҳам бўлмайди. Шу билан бирга, бўшанглик, иродасизлик, беҳуда қисилиб-қимтиниш, ўзини пастга уришлик ҳам бўлмайди.)
Tafsir
Раҳмоннинг бандалари шундай зотларки, замин узра тавозе билан, айни пайтда виқор билан юрадилар. Уларга жоҳиллар хитоб қилганида, улар билан талашиб-тортишиб ўтирмасдан: "Саломат бўлинглар", дея яхши гапириб қўя қоладилар.