فَقُلۡنَا ٱذۡهَبَآ إِلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا فَدَمَّرۡنَٰهُمۡ تَدۡمِيرٗا ٣٦
Бас: «Иккингиз Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмга боринг», дедик. Сўнг уларни ер билан яксон қилдик.
Tafsir
Иккисига: "Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган Фиръавн ва унинг қавмига боринглар", дедик. Улар фармонимизга бўйсуниб, қавм олдига бордилар ва уларни Аллоҳга даъват этдилар. Қавм эса Мусо билан Ҳорунни ёлғончига чиқардилар. Бас, Биз уларни қириб ташладик.