Al-Furqan surasi, 32-oyat

25:32

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَوۡلَا نُزِّلَ عَلَيۡهِ ٱلۡقُرۡءَانُ جُمۡلَةٗ وَٰحِدَةٗۚ كَذَٰلِكَ لِنُثَبِّتَ بِهِۦ فُؤَادَكَۖ وَرَتَّلۡنَٰهُ تَرۡتِيلٗا ٣٢

Куфр келтирганлар: «Унга Қуръон бир йўла нозил қилинса эди», дедилар. Биз сенинг қалбингни у билан собит қилиш учун шундай қилдик ва уни дона-дона қилиб ўқидик. 14

Izohlar

14 (Яъни, эй Муҳаммад, Биз сенинг қалбингни Қуръон билан собит қилиш, қувватлаш учун уни бўлак-бўлак ҳолда нозил этдик ва гўзал равишда дона-дона қилиб ўқиб бердик. Қуръон бирданига тушмасдан, бўлак-бўлак бўлиб тушар, ҳар ваҳий келганида Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг қалблари қувватланар, кучларига куч, ғайратларига ғайрат қўшилар эди.)

Tafsir

Аллоҳга куфр келтирган кимсалар дедилар: "Унга Қуръон бўлиб-бўлиб эмас, бир тўплам ҳолида туширилганда эди". Эй Пайғамбар, сизнинг қалбингизни у билан собит қилиш учун мана шундай бўлиб-бўлиб, кетма-кет нозил қилдик. Тушуниш ва ёдлаб олиш осон бўлиши учун оз-оздан туширдик.