وَقَالَ ٱلرَّسُولُ يَٰرَبِّ إِنَّ قَوۡمِي ٱتَّخَذُواْ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ مَهۡجُورٗا ٣٠
Ва Пайғамбар: «Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръонни тарк этдилар», деди. 13
Izohlar
13 (Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом Роббиларига шикоят қилиб, эй Роббим, менинг қавмим — Қурайш ушбу Қуръонни тарк этди, дедилар. Аллоҳ таоло уларнинг қилмишларини жуда яхши билади. Аммо Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом ўзларининг дардларини тўкиб солиш учун, Аллоҳнинг амрини тўла бажарганликларини билдириш учун айтмоқдалар.)
Tafsir
Ўша кунда Пайғамбар қавмидан шикоят қилиб шундай деди: "Эй Парвардигорим, қавмим мен олиб келган ушбу Қуръонни ўзларидан йироқ тутдилар, ундан юз ўгирдилар".