وَٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ ءَالِهَةٗ لَّا يَخۡلُقُونَ شَيۡـٔٗا وَهُمۡ يُخۡلَقُونَ وَلَا يَمۡلِكُونَ لِأَنفُسِهِمۡ ضَرّٗا وَلَا نَفۡعٗا وَلَا يَمۡلِكُونَ مَوۡتٗا وَلَا حَيَوٰةٗ وَلَا نُشُورٗا ٣
У Зотдан бошқа, ҳеч нарса ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган, ўзлари учун зарарга ҳам, нафга ҳам эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган «худо»лар тутдилар.
Tafsir
Мушриклар Аллоҳни қўйиб, бошқа нарсаларни ўзларига худо қилиб олдилар. У бечора "худо"лар каттадир, кичикдир, бирон нарсани яратолмайдилар. Ўзлари яратилганлар. Аллоҳ уларни йўқдан бор қилди. Улар ўзларидан зарарни даф қилолмайдилар, ўзларига фойда келтиролмайдилар. Тирикни ўлдиролмайдилар. Ўликни тирилтиролмайдилар. Қабрлардаги маййитларга қайтадан жон ато этолмайдилар.