Al-Fath surasi, 24-oyat

48:24

وَهُوَ ٱلَّذِي كَفَّ أَيۡدِيَهُمۡ عَنكُمۡ وَأَيۡدِيَكُمۡ عَنۡهُم بِبَطۡنِ مَكَّةَ مِنۢ بَعۡدِ أَنۡ أَظۡفَرَكُمۡ عَلَيۡهِمۡۚ وَكَانَ ٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرًا ٢٤

У зот Макка водийсида сизларни уларнинг устидан зафар қозонтирганидан сўнг уларнинг қўлларини сиздан, сизнинг қўлингизни улардан тўсган Зотдир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир. 11

Izohlar

11 (Ҳудайбия сулҳининг ўзи мўминлар учун катта зафар, ғалабадир. Ўша зафар якунланиш арафисида бир гуруҳ мушриклар фитна қўзғаб сулҳни бекорга чиқаришга уриниб кўришди. Лекин Аллоҳ таолонинг инояти билан фитна содир бўлмади, қон тўкилмади.)

Tafsir

У шундай Зотки, мушрикларнинг қўлларини сизлардан тўсди. Ўшанда улардан саксон чоғли одам Ҳудайбияга сизларга бир ёмонлик қилиш учун келгандилар. Сизларнинг қўлларингизни эса улардан тўсди. Уларни ўлдирмадинглар, уларга озор бермадинглар. Асир олиш имконингиз бўла туриб, ҳаммасини қўйиб юбординглар. Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб тургувчидир. Бирон ишингиз У Зотдан махфий қолмас.