وَأُخۡرَىٰ لَمۡ تَقۡدِرُواْ عَلَيۡهَا قَدۡ أَحَاطَ ٱللَّهُ بِهَاۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٗا ٢١
Ва сизлар қодир бўлмаган бошқасини ҳам (ваъда қилди). Уни Аллоҳ иҳота қилган ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир Зотдир. 9
Izohlar
9 («Бошқа» фатҳ борасида тафсир уломолари Хайбар фатҳи, Макка фатҳи ва яна бошқа фатҳларни назарда тутилган деганлар.)
Tafsir
Аллоҳ сизларга бошқа ўлжаларни ҳам ваъда қилган. Ҳозирча сизлар уларга қодир эмассизлар. Уларга ёлғиз Аллоҳгина Қодирдир. Улар Аллоҳнинг илми ва тадбирида бор. Аллоҳ ҳар нарсага Қодир бўлган Зотдир. Унинг Қўлидан келмайдиган бирон нарса йўқ.