وَمَغَانِمَ كَثِيرَةٗ يَأۡخُذُونَهَاۗ وَكَانَ ٱللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمٗا ١٩
Ва кўпгина ўлжаларни ҳам олурлар. Ва Аллоҳ Азийз ва Ҳакийм Зотдир.
Tafsir
Уларга кўп ўлжаларни ҳам берди. Уларни Хайбар аҳолисидан оладиган бўлдилар. Аллоҳ ҳаммадан Ғолиб, Азиз ҳамда ҳар бир яратишини, тақдирини ва тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.