وَمَا نَقَمُواْ مِنۡهُمۡ إِلَّآ أَن يُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَمِيدِ ٨
Ва (улар) мўминлардан Азийз, Ҳамийд Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар.
Tafsir
Улар мўминларни битта нарсада - ҳеч ким мағлуб қилолмайдиган қудратли, ҳар бир ишида мақтовга сазовор бўлган Аллоҳга иймон келтирганлари учунгина айбладилар.