Al-Baqarah surasi, 90-oyat

2:90

بِئۡسَمَا ٱشۡتَرَوۡاْ بِهِۦٓ أَنفُسَهُمۡ أَن يَكۡفُرُواْ بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ بَغۡيًا أَن يُنَزِّلَ ٱللَّهُ مِن فَضۡلِهِۦ عَلَىٰ مَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦۖ فَبَآءُو بِغَضَبٍ عَلَىٰ غَضَبٖۚ وَلِلۡكَٰفِرِينَ عَذَابٞ مُّهِينٞ ٩٠

Улар ўзларини сотган нарса: Аллоҳ бандаларидан хоҳлаганига Ўз фазлидан туширганига ҳасад қилиб, Аллоҳ туширган нарсага куфр келтирмоқлик, қандоқ ҳам ёмон. Улар ғазабнинг устига ғазабни лозим тутдилар. Кофирларга хор қилувчи азоб бордир.

Tafsir

Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтиришдек буюк неъматни Аллоҳ нозил қилган ҳаққа куфр келтириб, пайғамбарларини ёлғончига чиқаришдек разолатга алмаштириш нақадар қабоҳат! Бу фожеанинг илдизи ҳасад ва тажовузкорлик бўлди. Улар пайғамбарликка Муҳаммад алайҳиссалом танланганига ва Қуръон у кишига нозил бўлганига ҳасад қилдилар.Натижада Аллоҳнинг қаттиқ, пайдар-пай ғазабига гирифтор бўлдилар. Чунки улар олдин Тавротни ўзгартириб юборгандилар. Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарлигини инкор қилган кофирларга Қиёмат кунида ҳор қиладиган азоб бордир.