وَإِذَا لَقُواْ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ قَالُوٓاْ ءَامَنَّا وَإِذَا خَلَا بَعۡضُهُمۡ إِلَىٰ بَعۡضٖ قَالُوٓاْ أَتُحَدِّثُونَهُم بِمَا فَتَحَ ٱللَّهُ عَلَيۡكُمۡ لِيُحَآجُّوكُم بِهِۦ عِندَ رَبِّكُمۡۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ ٧٦
Улар иймон келтирганларни учратсалар, иймон келтирдик, дерлар. Баъзилари баъзилари билан холи қолсалар, уларга: «Аллоҳ сизга очган нарса ҳақида Роббингиз ҳузурида ҳужжат талашишлари учун гапиряпсизми? Ақлни ишлатмайсизми?» дерлар. 32
Izohlar
32 (Шунақа сифат эгаларининг иймонга келишидан умидвор бўлса бўладими? Улар иккиюзламачи қавмдир. Мусулмонлар билан учрашиб қолганда, иймонга келдик, Муҳаммад алайҳиссаломга уммат бўлдик, дейишади. Чунки Тавротда у киши ҳақларида башоратлар бор ва яҳудийлар у зотнинг пайғамбар бўлиб келишларини кутаётган эдилар. Аллоҳ таоло ўша Пайғамбар туфайли бизни душманларимизга ғолиб қилади, дейишар эди... Аммо ўзлари бир-бирлари билан ёлғиз қолганларида, бу ҳақиқатни ошкор қилганларни сўка бошлар эдилар.)
Tafsir
Яҳудларнинг макри ва зиддиятли тарафларидан бири шуки, улардан айримлари мўминлар олдида Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарлигини тасдиқлайдилар (зеро, Таврот шунга гувоҳлик беради), лекин ўзаро бир-бирлари билан холи қолганларида, нега эътироф қиласизлар, мусулмонлар шу эътирофингларни ўзларингга қарши ҳужжат қилиб қолмайдими, дея бир-бирларини маломат қиладилар.