يَمۡحَقُ ٱللَّهُ ٱلرِّبَوٰاْ وَيُرۡبِي ٱلصَّدَقَٰتِۗ وَٱللَّهُ لَا يُحِبُّ كُلَّ كَفَّارٍ أَثِيمٍ ٢٧٦
Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратур ва садақаларни зиёда қилур. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас. 130
Izohlar
130 (Судхўрнинг пули ҳисоб жиҳатидан кўп бўлса ҳам Аллоҳ унинг баракасини кўтариб, егани ўзига юқмайдиган қилиб қўяди. Судхўрни турли касалликларга дучор қилади, тинчлигини, хотиржамлигини олади. Яна биз билмайдиган кўп бало-офатларга дучор қилади. Шунингдек, сиртдан қараганда, садақа қилган кишиларнинг моли камайганга ўхшайди. Аслида эса, иш бунинг тескариси бўлади: Аллоҳ «садақаларни зиёда қилади». Агар ҳисобда садақа қилувчининг моли ҳажми оз бўлса ҳам, Аллоҳ унга барака ато қилади, бало-офатлардан сақлайди, ўзини тинч, хотирини жам қилади.)
Tafsir
Аллоҳ судхўрлик билан топилган бойликни барбод қилади. Бевосита ўша бойликнинг ўзига талафот етказиши ҳам мумкин ёки билвосита ундан баракани олиб қўйиши ҳам мумкин. Ихлос билан қилинган садақаларни эса савобини мўл қилиш билан ўстиради, кўпайтиради. Бир яхшиликнинг савоби ўн баробардан етти юз баробаргача кўп бўлади. Шу билан бирга Аллоҳ садақа қилувчиларнинг мол-дунёсига барака беради. Аллоҳ гуноҳлар лойига ботиб, ҳаромни ҳалол қилиб оладиган саркаш кофирни яхши кўрмайди.