فَإِن لَّمۡ تَفۡعَلُواْ وَلَن تَفۡعَلُواْ فَٱتَّقُواْ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي وَقُودُهَا ٱلنَّاسُ وَٱلۡحِجَارَةُۖ أُعِدَّتۡ لِلۡكَٰفِرِينَ ٢٤
Бас, агар қила олмасанглар, ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам, ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар. 10
Izohlar
10 (Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг, «ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам», дейиши улкан мўъжизадир. Бу ерда Қуръон сураларидан биттасига ўхшаш сурани ҳеч қачон келтира олмаслиги таъкидлаб айтилмоқда.)
Tafsir
Бу иш қўлингиздан келмаса, келмайди ҳам, азобга лойиқ бўлган одамларни ҳам, сизлар маъбуд қилиб олганлари бўладими, бошқаси бўладими, турли хил тошларни ҳам куйдирадиган ўтдан қўрқинглар. Бу ўтни - дўзахни Аллоҳ кофирлар учун тайёрлаб қўйган.