يَسۡـَٔلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَۖ قُلۡ مَآ أَنفَقۡتُم مِّنۡ خَيۡرٖ فَلِلۡوَٰلِدَيۡنِ وَٱلۡأَقۡرَبِينَ وَٱلۡيَتَٰمَىٰ وَٱلۡمَسَٰكِينِ وَٱبۡنِ ٱلسَّبِيلِۗ وَمَا تَفۡعَلُواْ مِنۡ خَيۡرٖ فَإِنَّ ٱللَّهَ بِهِۦ عَلِيمٞ ٢١٥
Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. «Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, саҳобаларингиз сиздан турли мол-дунёларидан нималарни инфоқ-эҳсон қилишлари ҳақида сўрайдилар. Айтингки, ҳар бир қилган яхшилигингиз, яъни, ҳалолдан топган бойлигингиз ота-онага, эҳтиёжларига қараб яқин қариндошларга, муҳтож етимларга, кунини ўтказа олмаётган ночорларга, юрти ва оиласидан йироқдаги мусофирларга сарфлансин. Эй мўминлар, оздир, кўпдир, нима яхшилик қилсангизлар, ҳаммасини Аллоҳ кўриб-билиб туради, бирон нарса Ундан яширин қолмайди. Яқинда сизларни қилган яхшиликларингизга яраша мукофотлайди.