Al-Baqarah surasi, 173-oyat

2:173

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡمَيۡتَةَ وَٱلدَّمَ وَلَحۡمَ ٱلۡخِنزِيرِ وَمَآ أُهِلَّ بِهِۦ لِغَيۡرِ ٱللَّهِۖ فَمَنِ ٱضۡطُرَّ غَيۡرَ بَاغٖ وَلَا عَادٖ فَلَآ إِثۡمَ عَلَيۡهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٌ ١٧٣

Албатта, У зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқага сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур бўлса-ю, зулм қилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмас. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимлидир. 69

Izohlar

69 (Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин», дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй Саъд, таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот билан қасамки, бир одам ҳаром луқмани қорнига ташласа, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди. Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса, унга дўзах муносибдир», дедилар.)

Tafsir

Аллоҳ таоло озиқ-овқатлардан ношаръий ва Аллоҳдан бошқанинг номига атаб сўйилган ҳайвон гўштини, тўнғиз гўштини ва оққан қонни ҳаром қилди. Энди ким мажбур бўлиб қолса, зарурат бўлмаса емаслиги, зарурат бўлиб қолганда эса ҳаддини билиб ейиши шарти билан унга гуноҳ йўқ. Аллоҳ тавба қилган бандаларини кечирадиган Раҳмли Зот. Мажбур бўлганидан ҳаром луқмани еган бандасини кечириши раҳматининг бир кўринишидир.