وَمِنۡ حَيۡثُ خَرَجۡتَ فَوَلِّ وَجۡهَكَ شَطۡرَ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِۚ وَحَيۡثُ مَا كُنتُمۡ فَوَلُّواْ وُجُوهَكُمۡ شَطۡرَهُۥ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَيۡكُمۡ حُجَّةٌ إِلَّا ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنۡهُمۡ فَلَا تَخۡشَوۡهُمۡ وَٱخۡشَوۡنِي وَلِأُتِمَّ نِعۡمَتِي عَلَيۡكُمۡ وَلَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ ١٥٠
Ва қаердан чиқсанг ҳам, юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томонга буринг. Одамларда сизга қарши ҳужжат бўлмаслиги учун. Улардан зулм қилганларидан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Ва сизга неъматимни батамом этиш учун, шоядки, ҳидоят топсангиз.
Tafsir
Эй Пайғамбар, намоз ўқиш учун қайси тарафдан чиқиб келсангиз ҳам Масжидул-ҳаром тарафга юзланинг. Эй мўминлар, намоз ўқимоқчи бўлган пайтингизда сизлар ҳам юзингизни Каъба тарафга буринглар. Токи, одамларда сизларга қарши бирон ҳужжат қолмасин. Фақат золим кимсалар саркашлигида давом этиб, сизларга қарши энг заиф ҳужжатни ҳам келтираверадилар. Улардан эмас, Парвардигорингиздан қўрқинглар - буйруқларини бажаринглар ва тақиқларидан тийилинглар. Зеро, Аллоҳ сизларга Ўз неъматини тўла қилиб бериш, сизларни бошқа умматлардан ажратиб олиш ва энг улуғ қиблага ҳидоят қилиб қўйиш учун Каъба тарафга юзланишни шариатлаштирди.