وَلِكُلّٖ وِجۡهَةٌ هُوَ مُوَلِّيهَاۖ فَٱسۡتَبِقُواْ ٱلۡخَيۡرَٰتِۚ أَيۡنَ مَا تَكُونُواْ يَأۡتِ بِكُمُ ٱللَّهُ جَمِيعًاۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ١٤٨
Ҳар кимнинг юзланадиган тарафи бор. У ўшанга боқадир. Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.
Tafsir
Ўтган умматлардан ҳар бирининг ҳиссий бўлсин, маънавий бўлсин, ўз юзланадиган жиҳати бор. Қибла борасида ҳам, Аллоҳнинг шариати борасида ҳам умматларнинг ихтилофи шулар жумласидандир. Модомики, Аллоҳнинг буйруғи ва шариати билан бўлаётган экан, жиҳатларнинг хилма-хиллиги зарар қилмайди. Шундай экан, эй мўминлар, бўйнингизга юклатилган вазифалар бўлмиш яхшиликларни қилишга шошилаверинг. Қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳ қиёмат кунида ҳаммангизни бир жойга тўплайди ва амалларингизга яраша жазо ёки мукофот беради. Аллоҳ ҳар ишга қодирдир. Сизларни тўплаш ва жазолаш ёки мукофотлаш У Зот учун оғир иш эмас.