Al-A'raf surasi, 92-oyat

7:92

ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ شُعَيۡبٗا كَأَن لَّمۡ يَغۡنَوۡاْ فِيهَاۚ ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ شُعَيۡبٗا كَانُواْ هُمُ ٱلۡخَٰسِرِينَ ٩٢

Шуъайбни ёлғончига чиқарганлар, худди у ерда яшамагандек бўлдилар. Шуъайбни ёлғончига чиқарганлар, ўшалар зиён кўрувчилар бўлдилар. 32

Izohlar

32 (Яъни, мазкур шиддатли зилзиладан кейин Шуайб алайҳиссаломга мухолиф бўлган кофирлар ҳалок бўлиб, батамом гумдон бўлиб кетдилар.)

Tafsir

Шуайбни ёлғончига чиқарганларнинг ҳаммаси ҳалок бўлдилар. Гўё бу дунёга келмагандек, улардан ном-нишон қолмади. Мўминлар эмас, Шуайбни ёлғончига чиқарганлар ютқаздилар, зарар кўрдилар, молу жонларини қўлдан бой бердилар.