Al-A'raf surasi, 90-oyat

7:90

وَقَالَ ٱلۡمَلَأُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِن قَوۡمِهِۦ لَئِنِ ٱتَّبَعۡتُمۡ شُعَيۡبًا إِنَّكُمۡ إِذٗا لَّخَٰسِرُونَ ٩٠

Унинг қавмидан бўлган, куфр келтирган зодагонлар: «Агар Шуъайбга эргашсангиз, у ҳолда, албатта, зиён кўрувчидирсиз», – дедилар.

Tafsir

Шуайбнинг даъватидан юз ўгирган кофир боёнлар ва зодагонлар одамларга таҳдид қилиб: "Эй қавм, агар ота-боболарингиз динидан қайтиб, Шуайбнинг динига кирадиган бўлсангизлар, ўлдим деяверинглар", дедилар.