Al-A'raf surasi, 60-oyat

7:60

قَالَ ٱلۡمَلَأُ مِن قَوۡمِهِۦٓ إِنَّا لَنَرَىٰكَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ ٦٠

Унинг қавмидан бўлган зодагонлар: «Албатта, биз сенинг очиқ-ойдин залолатда эканингни кўряпмиз», – дедилар. 20

Izohlar

20 (Ҳар бир қавмнинг ўз зодагонлари бўлади. Уларни зодагон қилган уларнинг мол-дунёси, пули, куч-қудрати, маккорлиги ва устамонлиги бўлади. Бу зотлар қавм номидан гапириш ҳаққини ўзларига ўзлари берганлар. Шу тоифа зодагонлар Нуҳ алайҳиссалом қавмларида ҳам бор эди.)

Tafsir

Унга қавмининг катталари, улуғлари дедилар: "Эй Нуҳ, кўряпмизки, сен тўғри йўлдан анча узоқлаб кетгансан".