قَالَ ٱدۡخُلُواْ فِيٓ أُمَمٖ قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِكُم مِّنَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِ فِي ٱلنَّارِۖ كُلَّمَا دَخَلَتۡ أُمَّةٞ لَّعَنَتۡ أُخۡتَهَاۖ حَتَّىٰٓ إِذَا ٱدَّارَكُواْ فِيهَا جَمِيعٗا قَالَتۡ أُخۡرَىٰهُمۡ لِأُولَىٰهُمۡ رَبَّنَا هَٰٓؤُلَآءِ أَضَلُّونَا فَـَٔاتِهِمۡ عَذَابٗا ضِعۡفٗا مِّنَ ٱلنَّارِۖ قَالَ لِكُلّٖ ضِعۡفٞ وَلَٰكِن لَّا تَعۡلَمُونَ ٣٨
У зот: «Сиздан олдин ўтган, жин ва инсдан бўлган умматлар билан дўзахга киринг», – дер. Қачонки, қайси бир уммат (дўзахга) кирса, шеригини лаънатлар. Бироқ у ерда ҳаммалари топишганларида, кейингилари аввалгиларини (маломат қилиб): «Эй Роббимиз, бизни анавилар адаштирган эдилар. Уларга дўзах азобини икки баробар қилиб бер», – дерлар. У зот: «Ҳаммага ҳам икки баробар, лекин билмайсизлар», – дер. 11
Izohlar
11 (Осий зот айнан ўз шеригига эргашиб, оқибат ушбу балойи азимга гирифтор бўлди. Шундай қилиб, бир-бирларини лаънатлаб, бирин-кетин дўзахда топишадилар: «Ҳаммалари унда топишганда эса, кейингилари аввалгиларини (маломат қилиб): «Эй Роббимиз, бизни анавилар адаштирган эдилар. Уларга дўзах азобини икки баробар қилиб бер», дерлар».)
Tafsir
Уларга фаришталар дедилар: "Эй мушриклар, олдинги куфру залолатда ўтган инсу жиндан иборат умматлар қаторида дўзахга кирингиз". Қайси брир уммат унга кирар экан, ўзидан олдинги ўтган шеригини лаънатлай бошлайди. Ҳаммалари учрашиб, бир жойга жам бўлганларида кейинги кирган тобелар олдинги кирган пешволарни кўрсатиб: "Парвардигоро, анави пешволар бизга залолат йўлини чиройли қилиб кўрсатиб, ҳидоят йўлидан оздирганлари туфайли уларга азобингни икки баробар қилиб бер", дерлар. Аллоҳ уларга раддия билдириб, шундай дейди: "Сизлардан ҳар бир тоифага икки баробар азоб бор. Лекин сизлар буни билмассизлар, идрок қила олмассизлар".