Al-A'raf surasi, 3-oyat

7:3

ٱتَّبِعُواْ مَآ أُنزِلَ إِلَيۡكُم مِّن رَّبِّكُمۡ وَلَا تَتَّبِعُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَۗ قَلِيلٗا مَّا تَذَكَّرُونَ ٣

Сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага эргашинглар! Ундан бошқа валий — дўстларга эргашманглар. Жуда оз эслайсизлар.

Tafsir

Эй одамлар, Парвардигорингиз сизга нозил қилган Китобга ва Пайғамбарингизнинг суннатига эргашингиз. Ўзингизга дўст деб кўраётганингиз шайтонларга ва ёмон раҳнамоларга эргашмангиз. Ўзингизга нозил қилинган ҳақни қўйиб, ўшаларни дўст тутасизлар. Уларнинг васвасаларига алданасизлар. Сизлар ҳақни жуда кам эслайсизлар. Етарлича эслаганингизда ҳеч нарсани ҳақдан устун қўймаган ва Пайғамбарингиз олиб келган ваҳийга эргашган, унга амал қилган, ундан бошқасини эса тарк қилган бўлар эдингиз.