يَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلسَّاعَةِ أَيَّانَ مُرۡسَىٰهَاۖ قُلۡ إِنَّمَا عِلۡمُهَا عِندَ رَبِّيۖ لَا يُجَلِّيهَا لِوَقۡتِهَآ إِلَّا هُوَۚ ثَقُلَتۡ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ لَا تَأۡتِيكُمۡ إِلَّا بَغۡتَةٗۗ يَسۡـَٔلُونَكَ كَأَنَّكَ حَفِيٌّ عَنۡهَاۖ قُلۡ إِنَّمَا عِلۡمُهَا عِندَ ٱللَّهِ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ ١٨٧
Сендан соат (қиёмат) қачон собит бўлиши ҳақида сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир. Уни фақат Ўзигина зоҳир қиладир. У осмонлару ерда оғир иш бўлади. Сизларга фақат тўсатдан келадир», – деб айт. Худди сен уни билишинг керакдек, сендан сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин кўп одамлар билмаслар», – деб айт. 69
Izohlar
69 (Қиёмат Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билиши мумкин бўлмаган ҳодисадир. Лекин мушриклар Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломни синаш, ул зотни хижолат қилиш учун, қиёмат қачон бўлади, деб сўроқ қиладилар. Қиёматнинг қачон бўлиш илми Аллоҳнинг Ўзига хос илмидир. Уни ҳеч кимга, ҳатто Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга ҳам билдирмаган. У зот фақат қиёматнинг қачон бўлишинигина эмас, бошқа ғайб илмларини ҳам билмайдилар. Бу билмасликлари эса айб эмас.)
Tafsir
Сиздан анави саркаш ҳақни тан олмайдиганлар Қиёмат қачон бўлиши ҳақида сўрайдилар. Эй Муҳаммад, айтинг: "Мен билмайман. Ҳеч ким билмайди. Уни фақат Аллоҳ билади. Ўз вақти-соати келганда ошкор қилади. Унинг қачон бўлиши само аҳлига ҳам, замин аҳлига ҳам ноаёндир. У тўсатдан, кутилмаганда келади. Улар сиздан худди сиз уни билишга иштиёқманддек сўрайдилар. Билмайдиларки, сиз Парвардигорингизни яхши таниганингиз боис У Зотдан бу ҳақда сўрамайсиз. Эй Муҳаммад, уларга айтинг: "Қиёмат қачон бўлиши ҳақидаги илм ёлғиз Аллоҳнинг даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар буни билмайдилар".