Al-A'raf surasi, 16-oyat

7:16

قَالَ فَبِمَآ أَغۡوَيۡتَنِي لَأَقۡعُدَنَّ لَهُمۡ صِرَٰطَكَ ٱلۡمُسۡتَقِيمَ ١٦

У: «Мени иғвога учирганинг сабабли, албатта, мен уларни Тўғри йўлингда тўсиб ўтираман.

Tafsir

Иблис деди: "Менинг тақдиримга адашувни ёзганинг сабабли Одамга сажда қилиш ҳақидаги буйруғингга бўйсунмаган эдим. Энди мен Одам болаларининг Сенинг тўғри йўлингга юрадиган йўлларида туриб оламан-да, Сен мени оздирганинг каби уларни мен Сенинг йўлингдан оздираман".