Al-A'raf surasi, 152-oyat

7:152

إِنَّ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ ٱلۡعِجۡلَ سَيَنَالُهُمۡ غَضَبٞ مِّن رَّبِّهِمۡ وَذِلَّةٞ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۚ وَكَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُفۡتَرِينَ ١٥٢

Албатта, бузоқни (худо) тутганларга Роббиларидан ғазаб ва ҳаёти дунёда хорлик етадир. Ёлғон тўқувчиларни мана шундай жазолармиз.

Tafsir

Бузоқни ўзларига худо қилиб олганлар Парвардигорнинг қаттиқ ғазаби ва шу дунёнинг ўзида хорликка учрайдилар. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиганларни мана шундай жазолаймиз.