Al-A'raf surasi, 145-oyat

7:145

وَكَتَبۡنَا لَهُۥ فِي ٱلۡأَلۡوَاحِ مِن كُلِّ شَيۡءٖ مَّوۡعِظَةٗ وَتَفۡصِيلٗا لِّكُلِّ شَيۡءٖ فَخُذۡهَا بِقُوَّةٖ وَأۡمُرۡ قَوۡمَكَ يَأۡخُذُواْ بِأَحۡسَنِهَاۚ سَأُوْرِيكُمۡ دَارَ ٱلۡفَٰسِقِينَ ١٤٥

Ва унга лавҳларда ҳамма нарсадан мавъиза ва ҳар бир нарсанинг тафсилотини ёзиб бердик. «Бас, уларни қувват ила тут ва аҳлингга буюр, уларнинг энг яхшиларини олсинлар. Энди, сизларга фосиқларнинг диёрини кўрсатаман», – дедик. 51

Izohlar

51 (Ушбу ояти каримада зикр қилинган «лавҳлар» ҳақида тафсир уламолари кўплаб маълумотлар келтиришган, кўплаб баҳс мунозара қилишган. Аммо кейинги даврдаги муҳаққиқ тафсирчи олимларимиз, маълумотларнинг ҳаммаси ҳам ишончли манбалардан олинмаганлиги учун улар ҳақида тортишувнинг ҳожати йўқ, деган хулосага келганлар. Биз учун «лавҳлар» нимадан иборатлиги, қайси моддадан бўлгани, шакли ёки ҳажми аҳамиятсиз, балки уларга ёзилган маънолар аҳамиятлидир, дейди муфассирлар.)

Tafsir

Мусо учун тахта ва бошқа нарсаларга Бани Исроилга керак бўладиган диний ва дунёвий ишларга алоқадор насиҳатни битдик. Тафсилоти зарур бўлган ўринларига тафсилотини ҳам ёздик. Бас, эй Мусо, бу Тавротни жиддийлик ва ғайрат билан қўлга ол-да, қавминг Бани Исроилни ҳар ишни энг гўзал тарзда адо этиш, сабрли ва кечиримли бўлиш каби савоби улуғ ишларга буюр. Фармонимдан бош тортиб, итоатсизлик қилганларнинг алал-оқибатда ҳалокатга учраб, хонавайрон бўлганларини яқинда сизларга кўрсатаман.