وَلَمَّا جَآءَ مُوسَىٰ لِمِيقَٰتِنَا وَكَلَّمَهُۥ رَبُّهُۥ قَالَ رَبِّ أَرِنِيٓ أَنظُرۡ إِلَيۡكَۚ قَالَ لَن تَرَىٰنِي وَلَٰكِنِ ٱنظُرۡ إِلَى ٱلۡجَبَلِ فَإِنِ ٱسۡتَقَرَّ مَكَانَهُۥ فَسَوۡفَ تَرَىٰنِيۚ فَلَمَّا تَجَلَّىٰ رَبُّهُۥ لِلۡجَبَلِ جَعَلَهُۥ دَكّٗا وَخَرَّ مُوسَىٰ صَعِقٗاۚ فَلَمَّآ أَفَاقَ قَالَ سُبۡحَٰنَكَ تُبۡتُ إِلَيۡكَ وَأَنَا۠ أَوَّلُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ١٤٣
Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, У: «Роббим, менга (жамолингни) кўрсатгин, Сенга назар солай», – деди. У зот: «Мени ҳеч кўра олмассан. Лекин тоққа назар сол, агар у маконида собит тура олса, бас, Мени кўрасан», – деди. Робби тоққа тажаллий қилганида, уни титилган ҳолга келтирди ва Мусо ҳушидан кетиб йиқилди. Ҳушига келгач: «Сен поксан, Сенга тавба қилдим. Мен мўминларнинг аввалгисиман», – деди. 50
Izohlar
50 (Башар фарзанди тарихидаги тенги ва ўхшаши йўқ ҳодиса. Робб ила банданинг учрашуви. Бутун оламларни яратган Зот билан ўша оламларнинг кичик бир заррасининг юзлашуви. Бу учрашув тафсилотини ва қандай ҳолда рўй берганини Аллоҳнинг Ўзи билади. Биз эса, Қуръонда зикр этилгани билан кифояланамиз, холос. Эҳтимол ушбу учрашув келажакдаги машаққатларни енгиб ўтиш учун Мусо алайҳиссаломга қувват ва сабот манбаи бўлар. Эҳтимол шунинг учун учрашувдан бурун қирқ кун ҳамма нарсани тарк этиб, чилла ўтириб алоҳида ҳозирлик кўрилгандир. Вақти-соати етиб, учрашув ўз вақтида, белгиланган жойда содир бўлди. Бу учрашув араб лафзида «мийқот», яъни исми замон ва исми макон бўлиб, учрашув вақти ва замони маъносини билдиради.)
Tafsir
Мусо ваъда қилинган кунда Парвардигорига муножот қилиш учун келганида Парвардигори у билан буйруқ ва тақиқлар ҳақида сўзлашди. Мусо Парвардигорини кўришга муштоқ бўлиб, қарасам бўладими, деб сўради. Шунда ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ: "Мени дунё ҳаётида ҳаргиз кўра олмассан, чунки бунга тоқат қилолмайсан, сен тоққа боқ, унга тажаллий этсам, унга таъсир қилмасдан ўз ўрнида тураверса, мени кўра оласан, лекин агар у ер билан битта бўлиб кетса, мени бу дунёда ҳаргиз кўра олмассан", деб жавоб берди. Аллоҳ тоққа тажаллий этган эди, у ер билан битта бўлиб кетди. Мусо эса ҳушидан кетиб йиқилди. Ҳушига келгач: "Парвардигоро, Сени Сенга лойиқ бўлмаган ҳамма иллатлардан поклайман, Сени кўриш ҳақидаги саволимдан тавба қилдим ва мен қавмимдан энг биринчи мўминман", деди.