قَالَ أَغَيۡرَ ٱللَّهِ أَبۡغِيكُمۡ إِلَٰهٗا وَهُوَ فَضَّلَكُمۡ عَلَى ٱلۡعَٰلَمِينَ ١٤٠
«Сизларга Аллоҳдан ўзгани худо қилиб берайми?! Ҳолбуки, У сизларни оламлардан афзал қилган зот-ку!» – деди. 49
Izohlar
49 (Аллоҳ таоло уларга пайғамбар юбориб, илоҳий китоб нозил қилса, шариат бериб, ўз замонасидаги одамлардан афзал этиб қўйса-ю, улар ўз пайғамбарларига, бизга ҳам анави қавмнинг худоларига ўхшаш худо қилиб бер, деб туришса. Бу ғоят даражада ношукрлик ва ўтакетган шаккоклик эди.)
Tafsir
Мусо қавмига деди: "Эй қавмим, қандай қилиб мен сизларга Аллоҳга бошқа бир илоҳни ясаб берай. Ахир У Зотнинг буюк-буюк оят-аломатларини ўз кўзингиз билан кўрдингиз-ку. Ҳар қандай пок Аллоҳ сизларни ўз даврингизда бутун оламлардан афзал қилиб, душманингизни маҳв этиб, улардан кейин сизларга заминни маскан қилиб, ўзингизни унга халифа қилиб қўйди-ку.