وَجَٰوَزۡنَا بِبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ ٱلۡبَحۡرَ فَأَتَوۡاْ عَلَىٰ قَوۡمٖ يَعۡكُفُونَ عَلَىٰٓ أَصۡنَامٖ لَّهُمۡۚ قَالُواْ يَٰمُوسَى ٱجۡعَل لَّنَآ إِلَٰهٗا كَمَا لَهُمۡ ءَالِهَةٞۚ قَالَ إِنَّكُمۡ قَوۡمٞ تَجۡهَلُونَ ١٣٨
Ва Бани Исроилни денгиздан олиб ўтдик. Бас, улар ўз санамларига берилиб сиғинаётган қавм устига келдилар. Улар:» Эй Мусо, бизга ҳам худди уларнинг худоларига ўхшаш худо қилиб бер», – дедилар. У: «Албатта, сиз жоҳил қавм бўлаётибсиз.
Tafsir
Мусо асони денгизга ташлаган эди, у икки ажралди ва Биз Бани Исроилни ундан олиб ўтдик. Кейин улар Аллоҳни қўйиб, бут-санамларга ибодат қиладиган бир қавм ёнидан ўтиб қолдилар. Шунда Бани Исроил Мусога: "Эй Мусо, бизга ҳам бир бут-санам ясаб бер, биз ҳам анавилар каби унга ибодат қилайлик", дедилар. Мусо деди: "Эй қавмим, сизлар Аллоҳни ягона билиб, У Зотни улуғлашни ҳам, У Зотнинг шаънига лойиқ бўлмаган ширк ва бошқага ибодат қилиш каби гуноҳларни ҳам билмайдиган нодон қавм экансиз".