Al-A'raf surasi, 135-oyat

7:135

فَلَمَّا كَشَفۡنَا عَنۡهُمُ ٱلرِّجۡزَ إِلَىٰٓ أَجَلٍ هُم بَٰلِغُوهُ إِذَا هُمۡ يَنكُثُونَ ١٣٥

Қачонки устиларидаги азобни ўзлари етиб борадиган муддатга кўтарсак, қарабсанки, қасамларини бузиб турибдилар.

Tafsir

Биз улардан азобни маълум муддатга кўтарган эдик, улар яна иймон келтириш ва Бани Исроилни қўйиб юбориш ҳақидаги ваъдаларини бузиб, кофирлигига чирмашиб олдилар ва Бани Исроилни Мусо билан қўйиб юборишдан бош тортдилар.