وَقَالَ ٱلۡمَلَأُ مِن قَوۡمِ فِرۡعَوۡنَ أَتَذَرُ مُوسَىٰ وَقَوۡمَهُۥ لِيُفۡسِدُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَيَذَرَكَ وَءَالِهَتَكَۚ قَالَ سَنُقَتِّلُ أَبۡنَآءَهُمۡ وَنَسۡتَحۡيِۦ نِسَآءَهُمۡ وَإِنَّا فَوۡقَهُمۡ قَٰهِرُونَ ١٢٧
Фиръавн қавмидан бўлган зодагонлар: «Сени ва худоларингни тарк қилса ҳам, Мусо ва унинг қавмини ер юзида бузғунчилик қилишларига йўл қўйиб берасанми?» – дедилар. У: «Ўғилларини ўлдирурмиз ва аёлларини тирик қолдирурмиз ва, албатта, биз улар устидан қаҳр ўтказувчимиз», – деди.
Tafsir
Қавмнинг боёнлари ва зодагонлари Фиръавнни Мусо ва унинг тобеларига қарши қайраб дедилар: "Эй Фиръавн, Мусо ва унинг қавмини ер юзида бузуқчилик қилиши ҳамда сени ва худоларингни тарк қилиб, ёлғиз Аллоҳга бандалик қилишларига қўйиб берасанми?" Фиръавн деди: "Бани Исроилнинг эркакларини қириб ташлаб, аёлларини чўрига айлантираман. Биз қаҳр, зўравонлик ва салтанат билан улар устидан ғалаба қилурмиз".