Al-A'raf surasi, 112-oyat

7:112

يَأۡتُوكَ بِكُلِّ سَٰحِرٍ عَلِيمٖ ١١٢

Ҳамма билимдон сеҳргарларни сенга олиб келсинлар», – дедилар. 39

Izohlar

39 (Мусо ва акаси Ҳорунни қўйиб тургин-да, барча шаҳарларга одам юбор, улар бор билимдон сеҳргарларни тўплаб келсинлар.)

Tafsir

"Юборган одамларинг ҳамма моҳир, кучли сеҳргарларни олиб келсинлар", дедилар.